Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

«Цементчи» ОФК лицензиялаш талабларидан муваффақиятли ўтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан 2018 йилги футбол мавсумида Суперлигада иштирок этувчи клубларга нисбатан қўйилган талабларнинг ҳар бир банди ижросини таъминланганлик ҳолати юзасидан жойларда махсус камисия назорат олиб бордилар.

Шу жумладан 7 декабр куни УФФ ходимлари Асқар Толибжонов, Ойбек Иброхимов ва Алишер Файзиевлардан иборат гурух Фарғонада бўлдилар ва Қувасойнинг “Цементчи” жамоасида ушбу талабларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишларни кўздан кечирдилар.

Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси мазкур лицензиялаш талаблари доирасида асосий жамоанинг турар жой базаси яратилган барча шарт шароитлар, футбол анжомлари, янги мавсумдан уй учрашувларини қабул қиладиган “Истиқлол” ўйингохини назорат қилдилар. Ундан ташқари камисия аъзолари клубнинг тасарруфидаги футбол мактаби, талаб этилган ёшдаги (U-10, U-14, U-16, U-18) футбол жамоалари, мактаб базаси, талаб этилган лицензияга (ОФК нинг “С” лицензиясига) эга мураббийлар хужжатлари, футбол мактаби майдонлари, янги ташкил этилган “Цементчи”- Woman аёллар жамоаси ва унинг таркиби, аёлларнинг учрашувларни қабул қилувчи уй стадиони (Цементчи ўйингохи), янги ташкил этилган “Цементчи” футзал жамоаси ва футзал жамоасининг учрашув ўтказадиган ёпиқ майдон (зал)ларини, ва янги мавсумдан клубда иш бошлайдиган янги қабул қилинган кадрларнинг хужжатлари каби барча талаблар ижроси билан танишдилар.

Якунда “Цементчи” профессионал футбол клуби УФФ рахбарига келаси мавсумда Суперлигада иштирок этишга тайёр эканлиги бўйича ёзма равишда маълумотнома юбордилар.

Шу тариқа Қувасойга ташриф буюрган УФФ вакиллар лицензиялаш бўйича клубда олиб борилган ишлардан мамнун эканлигини билдириб пойтахтга жўнаб кетдилар

“Цементчи” жамоаси матбуот хизмати

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:01, 09.12.2017.
Ўқилди: 3438 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.