“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ мурабийи Алекс Фергюсон Криштиану Роналдуни “Спортинг” клубида ўйнаган пайтда “Реал” ва “Арсенал” сотиб олмоқчи бўлганини маълум қилди.
“2003 йил Роналду ва Жорже Мендеш (Роналдунинг агенти) билан телефон орқали гаплашдим.
Ўшанда Жорже “Арсенал” ва “Реал” клубларидан жиддий таклиф келиб тушаётганини ва музокараларни тезроқ амалга оширишмизни сўради.
Криштиану эса “МЮ”га ўтиш борасида онаси билан маслаҳатлашиб кўришини маълум қилди. Ўйлашимча, Роналду, Мендеш ва онаси бир шартимга ҳайрон бўлишган.
Яъни Криштиану жамоага мослашиб олгунига қадар асосий таркибга кирмаслигини айтдим. Чунки Роналду учун алоҳида режам бор эди.
Роналдунинг “Реал”га ўтиши муракаб кечган, чунки аввалги уларнинг аввалги президенти Кальдерон ўзини фойдасини ўйлаб, Криштианудан фойдаланмоқчи бўлди. Лекин Перес келганидан сўнг музокара амалга ошди.
Мендеш ўша вақтда футболчининг фаолиятини изига тушириш учун ўз сармоясини аямади. Роналду шу даражага етиб келишига Жорже ҳам сабаб бўлган”, - дейди Фергюсон.