Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

«Ювентус»нинг ёзги трансферлар ойнаси вақтидаги асосий нишони кимлиги маълум

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳимоячиси Эктор Бельерин фаолиятини Туринда давом эттириши мумкин.

Tuttosport хабарига кўра, испаниялик футболчи “кекса синьоралар”нинг асосий нишонига айланиб турибди. У Штефан Лихтштайнерга муносиб ўринбосар сифатида кўрилмоқда. 33 ёшли швейцариялик футболчининг клуб билан шартномаси ушбу мавсум тугаганидан кейин ўз кучини йўқотади. Агарда Турин жамоаси раҳбарияти “Арсенал” билан келишувга эриша олмаса, “Атлетико” аъзоси Шиме Врсалько ва ПСЖ футболчиси Томас Меньелар билан музокараларни бошлайди.

Сентябрь ойида “Ювентус” “Арсенал”га Бельерин учун 40 миллион евро таклиф қилгани ҳақида маълумотлар тарқаганди.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 00:11, 12.12.2017.
Ўқилди: 5991 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.