“Валенсия” клуби собиқ футболчиси Рубен Бараха Хихонинг “Спортинг” клубига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар тарқатди.
Бараха 11 декабрда истефога чиқарилган Пако Эррера ўрнини эгаллади. Аввалроқ, Бараха “Райо Вальекано” ва “Эльче” жамоларида ҳам ишлаганди.