Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Клублар ўртасидаги ЖЧ. «Реал» қийинчилик билан финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликлари мамлакатида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган “Ал-Жазира” - “Реал” учрашуви якунига етди. Унда “Реал” қийинчилк билан “Ал-Жазира”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Реал” биринчи бўлимнинг ўзида деярли 20 га яқин зарба йўллади бироқ ўз мақсадига ета олмади. “Ал-Жазира”нинг кам сонли ҳужумларидан бири эса 41-дақиқага келиб гол билан якун топди. Гол муаллифи Ромариньо.

Ўйиннинг иккинчи бўлими бошланиши билан “Ал-Жазира” қарши ҳужумга чиқиб кетди ва якунда Али Мабҳут дарвозабон Кейлор Навас билан яккама якка чиқди ва оффсайдда қолган шеригига пас берди ва у “Реал”дарвозасига тўп киритганди.

Бироқ юқорида айтиб ўтганимиздек, Буссуфанинг оффсайда қолгани сабаб ушбу гол инобатга олинмади. Орадан яна бироз вақт ўтиб, Криштиану Роналду “Ал-Жазира” ҳимоячиларининг хатосидан кейин орадаги фарқни қисқартирди. 1:1.

81-дақиқада Гарет Бэйл захирадан майдонга тушди ва ўз қайтишини гол билан нишонлади. 1:2. Ўйин якунига қадар яна бир қанча хавфли вазиятлар содир этилди.

Аммо ўйиннинг якуний натижаси айнан мана шундай ҳисоб билан якун топди ва “Реал” ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сурадиган “Ал-Жазира” клубини мағлубиятга учратиб, финалда “Гремиу” билан ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. 1/2 финал.

Аль-Жазира БАА – Реал Мадрид Испания 1:2.

Голлар: 1:0 – 41 Ромариньо, 1:1 – 53 Роналду, 1:2 – 81 Бэйл.

Аль-Жазира – Хасиф (Саиф, 51), Фарес Джума, Айед, Омар, Аль-Хаммади (Аль-Отайба, 60), Юсеф (Аль-Гилани, 72), Рашид, Буссуфа, Файез, Мабхут, Ромариньо.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Хакими, Начо, Модрич, Каземиро, Иско (Асенсио, 68), Ковачич (Васкес, 68), Роналду, Бензема (Бэйл, 81).

Огоҳлантиришлар: Айед (68).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:52, 13.12.2017.
Ўқилди: 8866 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.