Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

“Мисрлик Месси” ёхуд “Буюк фиръавн”: уни нега ҳарбий хизматга олишмаган?

Баҳо:
+1 | -

Ҳатто мисрлик энг оптимист мухлис ҳам 1990 йилда навбатдаги ҳасрат яна салкам ўттиз йил давом этишини тасаввур қилолмасди. Гап шундаки, Миср терма жамоаси ўшанда 56 йил деганда Жаҳон чемпионатига чиққанди. Бироқ омадсиз ўйинлари билан дарров ортга қайтган терма жамоанинг ҳасрати бу гал 28 йил давом этди. Ниҳоят, мана, улар яна Жаҳон чемпионатида. Кимнинг шарофати билан?

Миср терма жамоаси охирги марта 1990 йилда, Италияда ўтказилган мундиалда қатнашганди. Ўшандан сўнг гарчи Африка Миллатлар Кубогида тўрт карра чемпион бўлган бўлса-да, бироқ ЖЧга чиқолмади. Аксинча, бу йил “фиръавнлар ўлкаси” қитъа биринчилигида кумуш медал олган бўлишига қарамай, мисрликлар бундан хафа эмас. Чунки терма жамоанинг айни дамдаги етакчиси мухлисларига олам-олам қувонч улашиб, терма жамоасини Россияда ўтказиладиган ЖЧга олиб чиқди.

Футбол — жамоавий ўйин. Аммо ҳар қандай жамоага, албатта, лидер керак. Битта бош бўлмаган ҳар қандай жамоа таркиби юлдузлардан ташкил топса ҳам нодир ҳоллардагини омадга эриша олади, холос. “ЖЧ-2018”нинг саралаш мусобақаси сўнгги турида Конгони 2:1 ҳисобида мағлуб этаркан, Миср миллий терма жамоасини ЖЧга олиб чиққан Муҳаммад Салоҳ юртдошларининг 28 йиллик ҳасратига чек қўйди.

Гол урмаса, йиғларди…

Муҳаммад 1992 йилнинг 15 июнида Мисрнинг чекка Нагриг шаҳрида туғилган. Унинг футболга болалигидан меҳри бўлак эканига бир пайтлари отаси Гали Салоҳ ҳам футболчи бўлганини сабаб қилиб келтириш мумкин. 11 ёшида Муҳаммад “Ал Мукавлун” жамоаси ёшлар таркибида илк сабоқларини бошлади. Дастлабки кунларданоқ у жамоа мураббийларининг эътиборига тушади. Ҳаракатчан, тезкор, эҳтиёткор, оригинал дриблинглар билан Салоҳ ўзининг жойи — чап қанот ярим ҳимоясини тарк этиб, ҳужумга чиқиб кетар, ҳужумлари эса кўпинча маҳсулдор бўларди.

Унинг ярим ҳимоядан ҳужумга ўтишининг қизиқ бир ҳикояси бор. Давоми

 

Манба: mazmun.uz
Киритилди: 11:03, 14.12.2017.
Ўқилди: 9232 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [4073]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3174]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3079]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2525]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2423]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2387]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2074]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2028]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [1796]

Моуриньо: «Улар — қироллар!» [1788]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.