“Барселона” аъзоси Жерар Делофеуга янги харидор топилди. Бу ҳақда “Tuttosport” нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, 23 ёшли футболчига “Интер” қизиқиб қолди. Милан клуби Деулофеуни январдаёқ сотиб олишга тайёр.
Жорий мавсумда Жерар 16 та ўйинда 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.