Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Лосаро де ла Пенья: «Футболчилар суратга тушишни яхши кўришади»

Баҳо:
+ | -

Лаcаро де ла Пенья «Валенсия» расмий сураткаши ҳисобланади. У 10 йил мобайнида жамоанинг юлдузли таркибини суратга олган, еврокубоклар туфайли турли мамлакатларда бўлган.

У келганидан сўнг «Валенсия» 12 нафар мураббийни алмаштирди. Айни пайт жамоа Испания чемпионатида ­­2-ўринни банд этиб турибди.

Ўтган ҳафта фотосуратчи россиялик журналист­лар билан суҳбатлашиб, турли мавзулардаги саволларга жавоб берди.

- Сизнинг энг муҳим суратингиз қайси?

- Бунақаси йўқ. Ҳамиша энг муҳимини бугун оламан, деб ўйлайман. Лекин футболчилар мени эслаган ўйинлардаги суратларимни ҳеч қачон унутмайман.

Гол уриб, фотографга ўгирилиш жуда қийин. Отаменди «Эльче»га қарши учрашувда голини нишонлаётиб мени қидирган.

Камерамни кўрганидан сўнг қўлини бошига қўйиб, генералча ишора қилганди. Ўша суратдан сўнг Никони «Генерал» деб атай бошлашган.

- Қайси футболчилар суратга тушишни яхши кўришади?

- Ҳаммалари. Айниқса, ҳозир ижтимоий тармоқлар ривожланган пайт­да. Ҳазил аралаш рад жавобини беришади. Шундай ҳазилкашлардан бири - Заза.

У қўллари билан объективни тўсиб олади. Айнан шу туфайли Симоне ҳақидаги энг машҳур суратимни олганман.

- Францияда туғилганмисиз?

- Парижда, испаниялик эмигрантлар оиласида дунёга келганман. Лекин ўзимни ҳақиқий астуриялик деб ҳисоблайман. Чунки уч ёшимда ота-онам билан Испания шимолига кўчиб ўтганмиз. Мен туғилгунимча отам далада ишлаган.

Испанияда иш йўқлиги туфайли саккиз нафар ака-укалари билан Франциядан қўним топган. У ерда узоқ қариндошларининг кир ювиш хонаси бўлган.

Ўша пайтлари Парижга Испания, Португалия ва Грециядан кўпчилик кўчиб борарди. Шаҳар ўтган даврлар мобайнида сезиларли тарзда ўзгарди.

- Валенсияга қандай бориб қолгансиз?

- Аввалига Барселонада фотография бўйича ўқиганман. 2003 йили эса магистратурани ўқиш учун Валенсияга бордим. Ўша заҳоти иш топдим: шаҳар мэрияси учун суратга олардим.

Кейинчалик спортни суратга олишни бошладим ва Marca газетасига ишга кирдим. У ерда «Валенсия» вакиллари билан дўстлашиб қолдим.

2007 йили жамоани Кике Санчес Флорес бошқараётган пайтда «кўршапалаклар» фотографсиз қолишди. Шундан сўнг мени эслаб қолишган.

- «Валенсия»да иш бошлагунга қадар бирор клубга мухлислик қилганмисиз?

- Ўшанда футболни ўзгача қараш билан томоша қилардим ва менга алоҳида бир жамоа ёқмасди. Шунчаки, миллионлар ўйинидан завқ олардим. 2000 йиллар бошида «Валенсия»нинг барча ўйинларини кўрардим.

Ўшанда бу клуб жуда кучли эди. Аммо «Реал»­нинг «галактикос» даври бошланганида барчаси тугади. «Кўршапалаклар»ни бутун мамлакат ёқтирарди. «Реал» ва «Барселона»ни ҳозиргидек ёқтиришларига эса журналистлар сабабчи бўлишган.

- Нима учун?

- Испанияда футболни тарғиб қилиш Ла-лига ва унинг жамоалари учун ҳурматсизлик. Жумладан, «Реал» ва «Барселона»га нисбатан ҳам. 95 фоиз ҳолатда шу икки клуб ҳақида гапиришади.

Журналистларни Роналдунинг либоси ёки Пикенинг шахсий ҳаёти кўпроқ қизиқтиради. Ваҳоланки, бош­қа жамоалар ҳам ажойиб ўйинлар ўтказишади.

Айтайлик, «Валенсия» - «Вильярреал», «Бетис» - «Севилья» ёки «Эйбар» - «Гранада» ўйинларида шунақаси кузатилиши мумкин. Қизиқарли баҳслар кўп, лекин унга вақт ажратишмайди.

Шу боис ҳам лига ривожлана олмаяпти, клублар ўсмаяпти ҳамда «Реал» ва «Барселона»га бўлган эътирозлар кучаймоқда.

- Сиз унута олмайдиган ўйин қайси?

- «Валенсия»нинг ЕЧЛ финалида «Бавария»га қарши ўтказган учрашуви. Ўша баҳсни ўн нафар нотаниш йигитлар ҳамроҳлигида томоша қилганман. Орамизда валенсиялик бўлмаган. Лекин ўйин охирида барчамиз йиғлаганмиз.

- «Валенсия»даги биринчи мавсумингизни эслай оласизми?

- Ўшанда 28 ёшда эдим. Вилья, Сильва, Мата, Висенте, Альбиоль, Бараха, Ангуло, Канисарес, Альбельда, Хоакин ва Морьентес каби футболчилар ўйнайдиган жамоага келгандим

Афсуски, шу таркиб билан ҳам жамоа Ла-лигада зўрға «жон» сақлаб қолган.

- Фотограф сифатида «Месталья»­даги илк ўйинингиз қайси?

- ЕЧЛдан ўрин олган «Интер»га қарши баҳс. Учрашув охирида муштлашув юзага келган. Давид Наварро Бурдиссонинг бурнини синдирганди. Кейин майдонга «Интер»нинг ҳамма ўйинчилари чиққандилар.

- Футболчилар орасида дўстларингиз борми?

- Мата билан илиқ муносабатдамиз. Хуан жуда зиёли футболчи. Бош­қаларга ўхшамайди. Жуда кўп китоб ўқийди. «Табиб: Ибн Сино шогирди» асарини айнан унинг маслаҳати билан мутолаа қилганман.

- «Валенсия»нинг энг қувноқ футболчиси ким эди?

- Хоакин. Ҳаттоки, клуб ёмон ўйнаганда ҳам унинг юзидан табассум аримасди.

А.ЭШОНХОНОВ тайёрлади

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 22:05, 17.12.2017.
Ўқилди: 2263 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.