Кириш Регистрация
28/03 01:00 Барселона 3-0 Осасуна
28/03 16:45 Қизилқум 1-3 ОКМК
28/03 19:30 Навбаҳор 2-2 Андижон
28/03 20:00 Бунёдкор 3-1 Сурхон
29/03 18:00 Реал Сосьедад - Вальядолид
29/03 18:30 Насаф - Нефтчи
29/03 19:00 Венеция - Болонья
29/03 19:00 Комо - Эмполи
29/03 20:00 Машъал - Сўғдиёна
29/03 20:15 Эспаньол - Атлетико
29/03 20:30 Пахтакор - Динамо
29/03 22:00 Ювентус - Женоа
29/03 22:30 Алавес - Райо Вальекано
30/03 00:45 Лечче - Рома
30/03 01:00 Реал Мадрид - Леганес
30/03 15:30 Кальяри - Монца
30/03 17:00 Хетафе - Вильярреал
30/03 18:00 Фиорентина - Аталанта
30/03 19:15 Барселона - Жирона
30/03 21:00 Интер - Удинезе
30/03 21:30 Валенсия - Мальорка
30/03 21:30 Атлетик Бильбао - Осасуна
30/03 23:45 Наполи - Милан
31/03 00:00 Бетис - Севилья

Ҳасанбой Дўстматов нега профессионал боксга ўтмаётганини айтди

Баҳо:
+ | -

Бу галги суҳбатдошимизнинг йиллар давомида қилган меҳнатлари ва чеккан машаққатлари секин-асталик билан ўз мевасини бериб келаётир. Айниқса, унга 2016-2017 йиллар жуда омадли ва унутилмас лаҳзаларни туҳфа этди. Йигирма уч ёшида яшин тезлигидек машҳурликка эришиш, бутун дунё бокс ишқибозлари эътиборига тушиш унинг кучига куч қўшиб, қалбида янги орзу-мақсадларнинг туғилишига туртки бўлди. Англаганингиздек, бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби, икки карра Осиё чемпиони, «Олтин Мангуст» халқаро мукофоти совриндори, «Олимпиада-2016»нинг энг яхши боксчиси сифатида Вэл Баркер Кубоги соҳиби, айни пайтда ҳаваскор боксда 49 килограммгача вазн тоифасида дунёда тенгсиз ҳисобланган «Ўзбекистон ифтихори» Ҳасанбой Дўсматов меҳмонимиз бўлди.

— Ҳасанбой, болалигингиз билан боғлиқ Янги йил байрамларини қандай хотирлайсиз?

— Ҳар байрам арафасида мактабимизда анъанавий ўтказилган арча байрами ва ундаги унутилмас хотираларни ёдга олиб тураман. Қорбободан совға олиш ниятида шеър ёдлаб, уйимизни ва синфхонамизни ўз қўлларимиз билан ясаган турли ўйинчоқлардан фойдаланиб безатардик. Бу эса кайфиятимизга кайфият қўшиб, эшик қоқиб турган йилни юқори кайфият ва янги орзулар билан кутиб олишимизга замин яратарди. Ҳозир ҳам синфдошлар билан кўришганимизда ўша бетакрор онларни кулишиб ёдга оламиз.

— Бокс оламига кириб келгач, ҳаётингизда қандай ўзгаришлар рўй берди?

— Бокс ҳаётимда жуда кўплаб ўзгаришлар ясади. Аввало, спортга бўлган қизиқишим, ўзимга нисбатан ишончим, меҳнатим ҳамда яқинларим ва халқимизнинг меҳри, қўллаб-қувватлаши сабаб бир қанча йирик мусобақалар ва Рио Олимпиадасида ғалаба қозондим. Бу эса ўз-ўзидан машҳурлик онларини туҳфа этди. Бокс иродамни янада чиниқтириб, масъулиятли ва сабрли бўлишга ўргатди. Юртимиздаги кўплаб болаларнинг қалбида боксга иштиёқ уйғотганимдан, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, мамлакатимиз номини дунёга янада танитишга оз бўлса-да, ҳиссамни қўшганимдан беҳад бахтиёрман.

— Терма жамоадаги чарм қўлқоп усталарининг навбатма-навбат профессионал боксга ўтаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Сиз қачон профессионал боксда кучингизни синаб кўришни режалаштиряпсиз? Давоми

Манба: mazmun.uz
Киритилди: 00:37, 19.12.2017.
Ўқилди: 21448 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz