Франциянинг ПСЖ клуби футболчиси Киллиан Мбаппе пойтахт клубида Неймар туфайли адаптация жараёнидан яхши ўтганини айтди.
“Неймар мени ўз қаноти остига олганди. Бир бир у мени ўз уйига ҳам олиб кетарди. Бирга футболга тааллуқли бўлмаган ишлар қилиб, сухбатлашардик. У менинг акамдек бўлиб қолди.
Мен футболни севаман. Мен учун ҳаётнинг энг ёрқин томони – ҳар куни эрталаб туриш ва ишга кетиш”, - дейди Мбаппе.
Мбаппе ПСЖ ёки «Монако»нинг бош мураббийи бўлмоқчи
ПСЖ клуби футболчиси Киллиан Мбаппе фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлмоқчи.
“Фаолиятимни якунлаганимдан кейин мураббий бўламан. Қадам ва қадам олдинга интиламан. Футболчиликни бутунлай тарк этганимда, албатта бир жамоани ўз қўлимга оламан.
Миямда айни дамда режалар бор. “Монако” ёки ПСЖда мураббий бўлишни истардим”, - дейди Мбаппе.