“Челси” ҳимоячиси Давид Луис катта эҳтимол билан қишда жамоадан кетади. У “Барселона”га ўтишни истамоқда ва Каталония клубига ўз хизматини таклиф қилмоқчи. Луисга “Ювентус” ва “Арсенал” қизиқмоқда.
Бироқ Луиснинг қиммат нархи ва юқори маоши туфайли “Барселона” уни харид қилмаслиги мумкин.