Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Мурод Алиев: «Нормативлар футболимиз ривожи учун керак»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» клуби бош директори Мурод Алиев Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотлар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбариятининг асосий мақсади битта – бу ҳам бўлса юртимизда футболни ривожлантириш. Ана шу йўлда федерация раҳбарияти томонидан бир қатор ислоҳотлар ўтказилмоқда. Клублар, мураббийлар, футболчилар олдига жиддий талаблар қўйилмоқда. Бир томондан олиб қараганда, бу талаблар жуда ҳам қатъийдек туюлади. Бошқа томондан эса бу талаблар ўринли. Ўтган 26 йил давомида терма жамоамиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага чиқа олмади. Вақт ўтяпти, мухлислар кутяпти, халқ кутяпти, лекин натижа йўқ. Вазиятнинг ўзи ўзгаришларни талаб қилмоқда.

Масалан, клубларни лицензиялаш бўйича қўйилаётган талаблардан бири бу ҳар бир клубнинг ўз академияси бўлиши. Бу жуда тўғри талаб. Ҳозирги кунда ёш футболчиларимизни маҳоратини оширмасак, уларни тўғри саралаб ололмасак, яхши натижага эришиб бўлмайди.

Яна бир масала, Суперлигада 12та клубнинг иштирок этиши. Бу чемпионатимизнинг савиясини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳот. Миллий чемпионатимизда иштирок этаётган айрим жамоаларда форматнинг ўзгариши нега олдинроқ эълон қилинмади, деган маънода эътироз бўляпти. Шу ўринда савол туғилади. Агар мавсум якуни бўйича Олий лигада 12та жамоа қолиши аввалроқ эълон қилинганда, “Нефтчи” каби қуйи ўринларда бораётган жамоалар бошқачароқ ўйин намойиш қилган бўлармиди? Ҳар бир жамоа профессионалликка интилиб, ўзи иштирок этаётган чемпионатда фақат юқори ўринлар учун курашиши керакмасми?

Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлардан яна бири бу Суперлигада иштирок этадиган жамоа футболчиларидан нормативлар қабул қилиш. Бундай нормативларни қабул қилиш, футболчилар жисмоний ҳолатини назорат қилиш умуман олганда биринчи навбатда ҳар бир жамоанинг ўзи учун муҳим. Охирги ўйинлар футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги паст эканини кўрсатиб бермоқда. Шундан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, нормативлар футболимиз ривожи учун керак.

Келаси мавсумда бизни янгиланган чемпионат кутмоқда. Мен шу ўринда мухлисларга мурожаат қилмоқчиман. Стадионларга келинглар, футбол биринчи навбатда Сиз мухлислар учун. Тўғри, баъзан Сиз мухлислик қиладиган жамоангиз мағлубиятга учраши, кутилган натижани қайд қила олмаслиги мумкин. Мана шундай пайтларда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши жуда муҳим. Футбол барибир мухлислар билан гўзал”, - дейди “Бунёдкор” клуби бош директори Мурод Алиев.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 01:12, 21.12.2017.
Ўқилди: 1817 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик