Кириш Регистрация

Янги супертурнир ёки ФИФА ўзи назорат қиладиган чемпионлар лигасини тузмоқчи

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол уюшмаси ғоясига кўра, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати турнири мутлақо бошқа савияга олиб чиқилади.

Хабарингиз бордир, охирги вақтларда терма жамоалар иштирокидаги Конфедерациялар кубоги мусобақаси ўрнини клублар миқёсидаги янги турнир эгаллаши бот-бот айтилмоқда.

Норасмий равишда Super Club World Cup сифатида таърифланаётган мусобақа лойиҳаси қандай? Испаниянинг Marca нашри эҳтимолий вариантлардан бири ҳақида маълумот берди.

Формат. Лойиҳага мувофиқ, янги турнирда 5та конфедерациянинг 24та жамоаси иштирок этади. Улардан 8та гуруҳ шакллантирилади.

Хуллас, илк раунд 3тадан жамоани ўз ичига олган 8та гуруҳда олиб борилади. Якунда трио ғолиблари чорак финалга йўл олади. Демак, чемпион 3та «плей-офф» босқичи орқали аниқланади.

Муддат. Тахмин қилинишича, биринчи жаҳон Чемпионлар Лигаси 2021 йилнинг ёзида ташкиллаштирилади. Асосийси, янги турнир худди Конфедерациялар кубоги каби ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади.

Иштирокчилар кўпи билан 5 марта майдонга тушишади (тўғрироғи, финал йўли 5та ўйинни ўз ичига олади). Шундай экан, мусобақа 20 кунга чўзилади.

Жой. Янги турнир ҳар сафар миллий жамоалар ўртасидаги кейинги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилувчи мамлакат ҳудудида ўтказилади. Биргина истисто бор - дебют турнир.

Зеро, ЖЧ-2022 ўйинлари Қатарда ташкиллаштирилади, бироқ бу мамлакатда ёз фаслида ўйнаш имконсиз - ҳаво жуда иссиқ бўлади. Қисқаси, биринчи турнирни Хитойга топшириш эҳтимоли йўқ эмас.

Иштирокчилар. ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:30, 21.12.2017.
Ўқилди: 3531 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.