“Хоффенхайм” ҳужумчиси Вагнер “Бавария” аъзосига айланиши мумкин. Футболчи жорий календар йили охиригача Мюнхен клубига ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Бавария” раҳбари Карл-Хайнц Румменигге маълум қилди.
“Вагнернинг трансфери? У йил охиригача сафимизга ўтади”, деди Румменигге.