ФИФАнинг аппеляция қўмитаси кокаин истеъмол қилган Перу терма жамоаси сардори Хосе Паоло Герреро борасидаги мурожаатни кўриб чиқди.
33 ёшли ҳужумчининг дисквалификацияси 6 ойгача қисқарди. Бу муддат 3 ноябрь кунидан бошланганди.
Энди футболчи Россияда ўтадиган ЖЧда ҳам иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Герреронинг қонидан метаболит кокаин – бензоилэкгонин (кокаиннинг қайта ишлаб чиқилишидан пайдо бўладиган маҳсулот) 5 октябрь кунида Аргентинага қарши учрашувидан кейин олинган қонида бу модда топилганди.