Лондонинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте Англия лига кубокида “Борнмут”га қарши кечган ўйин (2:1) дан сўнг жамоа футболчиси Ампаду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Мората огоҳлантирилган вазиятни кўрмай қолдим. Бу катта йўқотиш бўлди, бизни олдинда жиддий рақиб “Эвертон”га қарши учрашув кутяпти. Бу вазиятдан чиқиб кетиш учун бирор чора топмасак бўлмайди. Ҳайронман, ҳакам ўйин бошланганидан 40 секун ўтиб 17 ёшли футболчини огоҳлантирди.
Лекин Ампаду ўзига бўлган ишонч юқорилиг учун 90 дақиқани ўтказди. Ампаду ёшлигига қарамай ажойиб ўйин кўрсатияпти. Иш пайтида совға беришни ёқтирмайман, лекин сен “Эвертон”га қарши ўйинда асосий таркибга кириш учун кўп меҳнат қилдинг.
Энди у ўзини босиб олиши лозим. Балки, кейинги сафар у ёшлар жамоасига тушиб қолар. Ампаду шу йўналишдан четга чиқмай ҳаракатланса юқори чўққиларни эгалайдиган футболчи бўла олади”, - дейди Конте.