Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳужумчиси Фернандо Морьентес “Барселона” клуби аъзолари рақибга хурмат кўрсатишлари ва баҳс бошланишидан олдин чемпионлик йўлини очишлари кераклигини айтди.
“Бу ёзилмаган қонун. Буни қилиш мажбурий эмас, аммо ҳурмат бўлиши лозим. Бу ҳаракатлар келажак авлодга ўрнак бўлиши мумкин.
“Барселона”дагилар “Эл Класико”дан олдин чемпионлик йўлини очишлари лозим. Албатта, бундай бўлиши қийин”, - дейди Морьентес.