“Атлетико” устози Диего Симеоненинг айтишича, Гризманнинг жамоадан кетиши ёлғон, у “Атлетико”даги ҳолатидан норози эмас.
“Гризманн жамоадошлари билан яхши муносабатда ва у жамоаси учун содиқ. У биз учун жуда муҳим футболчи. Мен Гризманн ва жамоанинг бошқа футболчилари ўртасидаги муносабатларда ўзига хос фаолликни кузатаман. Мен Гризманнга ишонаман, у жамоага содиқ”, деди Симеоне.