"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро АПЛнинг 19-тури доирасида "Борнмут" қарши учрашувнинг 27-дақиқасида ҳисобни очди.
Бу аргентиналик 29 ёшли футболчининг "Этиҳад" стадионида "шаҳарликлар" сафида барча мусобақалардаги 100-голи бўлди. Бунинг учун унга 135 та ўйин керак бўлди.
Агуэро "МанСити"да 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда ва 183 гол билан клуб тарихида энг яхши тўпурар бўлиб турибди.