Кириш Регистрация

Алексис Макаллистер Ла Лигага йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ва «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер Испания Ла Лигасининг топ-клубида фаолиятини давом эттириши мумкин. Футболчини ўз сафига қўшиб олишга Мадриднинг «Реал» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Planeta Real Madrid нашрининг маълумотларига кўра, мерсисайдликлар ҳозирча ўзларининг етакчи ярим ҳимоячиси билан хайрлашишни режалаштиришмаяпти. Агар «қироллик клуби» музокараларни бошлашга ҳаракат қилса, «қизиллар» футболчи трансфери учун жуда катта маблағ талаб қилишлари кутилмоқда.

Макаллистер ва «Ливерпуль» ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Айни дамда аргентиналик футболчининг бозор қиймати 85 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 13:52, 06.03.2026.
Ўқилди: 4493 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик