Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Флик Ламин Ямални янги позицияда синаб кўриши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик катта эҳтимол билан Ламин Ямални янги позицияда синаб кўради.

«Кўк-анорранглилар» Ферран Торресни «ПСЖ»га сотиш арафасида турибди, янги марказий ҳужумчи эса ҳали сотиб олингани йўқ. Шу сабабли, жамоа аниқ яққол ҳужумчисиз қолиши мумкин ва Флик аллақачон янги вариантларни тажрибадан ўтказмоқда. Barca Universal хабарига кўра, германиялик мутахассис машғулотларда Ямални «сохта тўққизлик» ролида синаб кўрган. Ушбу схемада ўнг қанотни Карим Адейеми, чап қанотни эса Энтони Гордон эгаллаган. «Ўнлик» позицияси эса Фермин Лопесга топширилган.

«Барселона» ҳужумчилари майдонда доимо ўрин алмашиб турадиган мослашувчан тактик схемадан фойдаланиши истисно этилмаяпти. Бу каби услубни Луис Энрике бошчилигидаги, кетма-кет икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан «ПСЖ»да ҳам кузатиш мумкин. Шу билан бирга, Каталония клуби янги форвард сотиб олиш фикридан ҳали узил-кесил воз кечгани йўқ.

Киритилди: 08:12, 14.08.2026.
Ўқилди: 482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик