Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Флик «Барселона» раҳбариятига Альварес бўйича мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳали ҳам ўз жамоасида мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресни кўришни истамоқда.

Германиялик мутахассис ўз клубига ушбу трансфер амалга ошиши учун имкон қадар барча нарсани қилишда давом этишни сўраб мурожаат қилди, деб хабар беради журналист Жерар Ромеро. Флик «матрасчилар» 26 ёшли форвардни сотишга қанчалик кескин қаршилик кўрсатишмасин, «кўк-анорранглилар» аргентиналик футболчи учун охиригача курашиши керак деб ҳисоблайди.

«Барселона» Хулиан Альварес учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилди. Футболчининг ўзи ҳам «Атлетико»ни уни Каталонияга қўйиб юборишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозирча бу натижа бермаяпти.

Киритилди: 07:57, 14.08.2026.
Ўқилди: 591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик