Ҳужумчи Родриго «Реал» клубини табриклади. 124 йил аввал, 1902 йилнинг 6 мартида Мадрид клубига асос солинган эди.
«124 йиллик тарих. Хала Мадрид!» — деб ёзди Родриго ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Родриго тиззасидан олган жиддий жароҳати сабабли «Реал» лазаретига тушиб қолган эди. Тикланиш жараёни узоқ вақт талаб этади ва бразилиялик ҳужумчи Жаҳон чемпионатини аниқ ўтказиб юборади.
Родриго «Реал» сафида жами 297 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 71 та гол ва 57 та натижали узатмани ёздириб қўйган.













