8-9. Серхио Рамос (“Реал”) – 35 ўйин
Рамос ‘Реал” таркибида 543 та учрашувда майдонга тушган бўлса, шуларнинг 35 таси “Эль-класико”ларга тўғри келади. У Каталонияликлар билан бўлган баҳсларнинг 3 тасида майдондан четлатилган. Ўтган мавсумдаги илк ўйинда эса у сўнги дақиқада гол киритиб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган.
8-9. Лионель Месси (“Барселона”) – 35 ўйин
Месси “Барса” учун ўтказган 607 учрашувнинг 35 таси “Реал” билан баҳсларда рўй берган. Лео “қироллик клуби” дарвозасини ана шу ўйинларда 24 марта аниқ нишонга олиб, бу борада яққол пешқадамлик қилмоқда.
7. Андрес Иньеста (‘Барселона”) – 36 ўйин
Иньеста “Эль-класико”ларда 36 марта майдонга тушган. Умумий ҳисобда у “кўк анорранглилар” либосида 648 та учрашув ўтказган. Андреснинг 2015 йили Касильяс дарвозасига урган супер голини кўпчилик унутмаган бўлса керак.
4-6. Икер Касильяс (“Реал”) – 37 ўйин
“Реал” либосида 725 ўйинда дарвозани қўриқлаган Касильяс 37 та “класико”да иштирок этган. Икер кўплаб учрашувларда жамоасининг энг яхши футболчиси бўлган. Лионель Месси фаолиятидаги илк “хет-трик”ини айнан Касиляс дарвозасига киритганини ҳам эслатиб ўтиш жоиз.
4-6. Раул (“Реал”) – 37 ўйин
“Реал” таркибида 741 та учрашув ўтказиб, рекордчи бўлиб турган Раулнинг “класико”даги ўйинлари сони 37 тани ташкил этади. Испаниялик ҳужумчи ана шу ўйинларда 15 та голга муаллифлик қилиб, бу борада ҳам кучли тўртликдан жой олган.
4-6. Фернандо Йерро (“Реал”) – 37 ўйин
510 - бу Йерронинг “галактикос” учун ўтказган ўйинлар сони. У бу борада Касильяс ва Раулдан орқада бўлса ҳам “Барса” билан ўйинларда майдонга тушиш бобида ана шу икки футболчи билан бир ҳил кўрсаткичга эга.