Ўз майдонида “Брайтон энд Хоув Альбион”ни мағлубиятга учратган “Челси” 104 йиллик рекордни такрорлади.
Гап шундаки, лондонликлар “Boxing Day” кунларидан ўрин олган кетма – кет 13 учрашувда ҳали бирор марта мағлубиятга учрамади.
Маълумот учун, бундан аввал ушбу кўрсаткични “Астон Вилла” (1890 – 1913 йил давомида 20 та ўйин) ва “Дерби Каунти” (1889 – 1903 йил давомида 13 та ўйин) каби жамоалар қайд этишган.