Кириш Регистрация
27/02 18:00 Бухоро 1-0 Қўқон-1912
27/02 18:45 Андижон 4-0 Сўғдиёна
27/02 19:00 Пахтакор 2-0 Қизилқум
28/02 00:45 Парма - Кальяри
28/02 01:00 Леванте - Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон - Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер - Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо - Атлетико
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

«Навбаҳор» ўртоқлик ўйинда «Андижон»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

2018 йилги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" бугун "Андижон" жамоасига қарши мавсумлар оралиғидаги дастлабки назорат ўйинида майдонга тушди. "Навбаҳор-Умид" футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтган баҳсда футболчиларимиз асосан устунликка эришишди. Учрашув бошида Аъзам Алиев ўнг қанотдан бошланган ҳужумни самарали якунлади. Танаффусга қадар имкониятлар бўлсада биринчи бўлимда 1:0 ҳисоби сақланиб қолди. Иккинчи бўлимда мураббийларимиз майдонга ёшларни туширишди. Шундай бўлсада, "Навбаҳор" ғалабани мустаҳкамлашни уддасидан чиқди. Аввалига Равшан Ҳурсанов иккинчи голга муаллифлик қилди. Андижонликлар шундан сўнг жавоб тўпини киритиб, кескинликни қайтаргандек бўлишди. Лекин баҳс охирларида Акмал Турғунбоев учинчи голни урди. Якунда 3:1 ҳисоби қайд этилди.

Андижонликлар билан ўтган учрашувда жароҳат туфайли, Асилбек Аманов, Мирзоҳид Ғофуров ва Рўзимбой Аҳмедовлар майдонга туша олишмади.

Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Мирзоҳид Маматханов, Юнусбек Абдувоҳидов, Ғиёс Комилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Бойдедаев, Дилшод Жабборов, Аъзам

Алиев, Азизбек Турғунбоев, Аббос Махсталиев, Остон Ўрунов, Равшан Ҳурсанов. Захирадан майдонга тушганлар: Ҳожиакбар Юнусов, Акмал Турғунбоев, Аҳмад Мамадалиев, Аббос Ғуломов, Искандар Сиддиқжанов, Билол Тошмирзаев.

"Навбаҳор" клуби матбуот хизмати.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:39, 27.12.2017.
Ўқилди: 2215 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.