Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳужумчи Харри Кейннинг мавсумда урган голлари ҳақида гапирди.
“Кейн каби футболчи жамоада бўлиши – фантастик. Унинг янада кўпроқ гол ураверишини хоҳлайман. Чунки Кейн мавсумда 50 ёки ундан ошиқроқ марта дарвозаларни ишғол этишга ҳақли”, - дейди Почеттино.