Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳимоячиси Маркос Рохо АПЛнинг 20-тури доирасида “Бернли”га қарши ўйинда сариқ карточка олди.
Аргентиналик ҳимоячи узоқ муддатлик жароҳат олиб майдонга қайтганидан кейин 5 ўйин ўтказди. Уларнинг ҳар бирида огоҳлантириш ишлаб олди ва жамоасининг 21-тур доирасидаги “Саутгэмптон” билан учрашувни ўтказиб юборади.