“Манчестер Сити” АПЛнинг 20-турида “Ньюкасл”ни (1:0) ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ушбу ғалаба Пеп Гвардиола шогирдлари учун АПЛда қозонилган кетма-кет 18-ғалаба ҳисобланади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Гвардиола 2013/2014 йил мавсумида “Бавария” билан 19 марта кетма-кет муваффақиятга эришганди. Энди бу ишни АПЛда ҳам амалга оширмоқда.
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки “Манчестер Сити” иккинчи ўринда бораётган “Манчестер Юнайтед”дан 15 очко илгарилаб кетди.