"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз вақтида "Ювентус"га ўтиши мумкин бўлганини эслади.
"17 ёшимда "Спортинг"да ўйнай бошлаганимда менга кўп клублар қизиққан. Агентим Жорже Мендеш ҳар доим мен учун муҳим бўлган ва доим тўғри маслаҳат берган. "Ювентус"дан таклиф тушганини эслайман, бошим осмонга етган эди, чунки у буюк клуб.
Шу билан бирга ўша вақтда "Реал", "Манчестер Юнайтед" ва бошқа клублардан таклифлар бор эди. Энг яхшиси "МЮ"дан тушди ва менинг АПЛда ўйнаш орзум ушалди. Мен Италияда эмас, Англияда тўп суришни маъқул топдим ва "МЮ" менга бундай имкониятни тақдим қилди Фергюсон ва Мендеш менга катта ёрдам берганлар", - дейди Роналду.