2018 йилги мавсум регламенти эълон қилинганидан хабарингиз бор. Ушбу регламентда учрашувлар бошланиш вақтлари ҳам белгилаб берилган.
Ўйинлар вақтини белгилашда биринчи навбатда мухлислар талаби инобатга олинди. Учрашувлар вақти мухлислар учун қулай вақтга белгиланди.
Регламентга кўра
- Суперлига учрашувлар 18.00 дан эрта бошланиши мумкин эмас. Трансляция вақтини телетомошабинларга қулайлаштириш учун ўйинлар 18:30 ва 20:30да бошланади;
- Ёшлар биринчилиги учрашувлари 12:00дан эрта бошланиши мумкин эмас. Ёзги вақтда эса ўйинлар 17:00дан эрта бошланиши керакмас.
- ПРО-лиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари 17:00дан эрта бошланиши мумкинмас;
Ўйинлар бошланиши кунини белгилашда асосий урғу жума, шанба ва якшанба кунларига белгилашга қаратилди. Фақат Осиё чемпионлар лигаси ва ФИФА кунлари муносабати билан ўйинлар ҳафтанинг ўртасига тўғри келиб қолиши мумкин.
Зарурат туғилса, сўнгги турдаги ўйинлар бошланиш вақти ПФЛ Спорт бўлими томонидан битта вақтга белгиланиши мумкин.