“Барселона” ярим ҳимоячиси Рафиня фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Унга “Арсенал” ва “Ливерпул” қизиқмоқда.
24 ёшли футболчи ҳам Каталония клубидан кетишга қарши эмас, чунки у клубнинг асосий таркибига кира олишига ишонмаяпти.
Бундан ташқари, Испаниянинг “Селта” клуби Рафиняни январда ижарага олиш ниятида.