Италия кубогининг чорак финал босқичи доирасида сўнгги ўйин бўлиб ўтди. Туриннинг икки жамоаси — "Ювентус" ва "Торино" ўртасидаги ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишди.
Биринчи бўлимда Дуглас Коста ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим ўрталарида Марио Манжукич ҳисобдаги фарқни оширди.
Аллегри шогирдлари Италия кубоги ярим финалида "Аталанта"га қарши баҳс олиб боради.
Италия кубоги, чорак финал
Ювентус – Торино 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 15 Дуглас Коста, 2:0 – 67 Манжукич.
Ювентус – Шченсни, Стураро (Лихтштайнер, 46), Кьеллини, Ругани, Маркизио (Хедира, 60), Асамоа, Матюиди, Пьянич, Дуглас Коста, Дибала, Манжукич (Игуаин, 78).
Торино – Милинкович-Савич, Нкулу, Молинаро, де Сильвестри, Бурдиссо, Базелли (Оби, 81), Ринкон, Яго Фальке, Аккуа (Бойе, 81), Беренгер, Ньянг (де Лука, 81).
Огоҳлантиришлар: Бурдиссо (70), Ругани (90).