Янги йил байрами муносабати билан мураббийлар штаби жамоага қисқа муддатли таътил бергани ҳақида хабар қилган эдик.
Бугун жамоа ўз қароргоҳида йиғилди ва мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Александр Мочинов бошчилигидаги жамоа Жиззахда машғулотларни давом эттиради. Тайёргарликни кейинги босқичи режага асосан Тошкентда давом эттирилиши режалаштирилган. Йиғин давомида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ҳам режалаштирилган .Ушбу ўйинларда жамоага таклиф этилган футболчилар ҳам синовдан ўтказилади.
Ўткан мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчилар Қахрамон Баходиров, Сардор Қаххоров, Сухроб Қобилов, Алишер Махмудов ,Отабек Валижонов, Сарвар Жўраевлар жамоа билан хайрлашди. Ушбу футболчиларга келгуси фаолиятларда улкан ютуқлар тилаймиз ва хизматлари учун миннатдорчилик билдимиз . Жамоага билан бирга машғулот олиб борётган футболчилар ҳақида тез орада расмий маънбааларимиз орқали ҳабар берамиз.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати