Кўпчилик ОАВ «ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмерининг клубда қолиш қолмаслиги «Реал»га қарши ўйин натижаси билан боғламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қуйидагича жавоб қайтарди:
«Доимо бугунги куним билан яшайман. Келажагим ҳақида ўйлаётганим йўқ. Аммо ҳеч ким менга жамоамиз мусобақани тарк этса ўрнимни бўшатиб қийишим ҳақида гапиргани йўқ.
Бу ер менга жуда ёқади. Худди ҳаётимни охиригача шу ерда қоладигандекман. Шу билан биргаликда эртаёқ жамоани тарк этишим мумкинлигини ҳам биламан.
Ўтган мавсум «Монако» мамлакат чемпионлигини қўлга киритганда ҳамма менинг кетишим ҳақида жар солди, аммо шу ердаман.
Бу мен учун катта чақирув ва «Реал» билан ўйинни кутяпман. Баҳснинг аҳамияти финалга тенг. «ПСЖ» кўп йиллардан буён кучлиларга қарши тура олишга интилмоқда. Ҳозирги пайтнинг энг кучли жамоаси «Реал» – дейди Эмери.