Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Ла лига. «Реал» чемпионлик курашидан четга чиқдими?

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг "Реал" клуби қишки танаффусдан кейин Испания чемпионатини муваффақиятли бошлай олмади. Зидан шогирдлари Виго шаҳрида бўлиб ўтган 18-тур баҳсида ғалабани қўлдан чиқарди.

"Сельта", кутилмаганда, "Мадрид"га қарши жуда кучли ўйин намойиш қилди. Жамоа ҳаттоки ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Учрашув аввалида Яго Аспас 3-4 масофадан Навас қўриқлаётган дарвозанинг устунини нишонга олди. Шунга қарамай, ҳисобни мезбонлар очишга муваффақ бўлди: дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан Даниэль Васс "парашют" услубида дарвозани ишғол қилди.

"Реал" нафақат ҳисобни тезда тенглаштирди, балки ҳисобда олдинга ҳам ўтиб олди. Бэйл икки дақиқа ичида 2та гол уришга муваффақ бўлди. Дастлаб Кроос, кейин Исконинг узатмаларидан кейин дарвозабон билан юзма-юз вазиятда қолган уэльслик футболчи имкониятлардан жуда самарали фойдаланди.

Иккинчи бўлим дебютида мадридликлар ташаббусга эришишди, аммо вазиятлардан фойдалана олишмади. Шундан сўнг тўла устунлик "Сельта" томонига ўтди. Баҳснинг 71-дақиқасида мезбонлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди ва Аспас посбон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Навас эса ўзидан ўтиб кетаётган ҳужумчини йиқитди. Пенальти. Кейлорнинг ўзи хатосини тўғрилаб, Ягонинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

Шунга қарамай, "Сельта" матонат кўрсатиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Васс ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди ва Макси Гомес бош билан ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин сўнгида "Реал" ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Роналдунинг ўткир бурчак остида яқин масофадан берган зарбасига бироз аниқлик етишмаган бўлса, Лукас Васкеснинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.

Натижада "Сельта" ўз очколарини 22тага етказган ҳолда 14-ўринда бораётган бўлса, "Реал" 32 очко билан 4-поғонада қолмоқда. Зидан шогирдлари энди "Барселона"дан нақ 16 очко ортда қолмоқда. "Мадрид" ҳисобида 1та қолдирилган ўйин борлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Испания Ла лигаси, 18-тур
Сельта – Реал Мадрид 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 33 Васс, 1:1 – 36 Бэйл, 1:2 – 38 Бэйл, 2:2 – 82 Макси Гомес.
Сельта – Бланко, Ронкалья, Кастро, Мальо, Кабраль, Васс (Хосабед, 90), Радоя (Лоботка, 73), Эрнандес, Систо (Мор, 73), Аспас, Макси Гомес.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Хакими, Начо, Иско (Ковачич, 77), Каземиро, Кроос, Модрич (Васкес, 76), Бэйл (Асенсио, 84), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (44), Мальо (67), Навас (71), Аспас (88).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:46, 08.01.2018.
Ўқилди: 14935 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.