Англиянинг “Бристоль Сити” клуби бош мураббийи Ли Жонсон “Манчестер Сити”га қарши ўйин (1:2) дан сўнг учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Жамоамдан фахрланаман. Улар тушунарсиз гол ўтказиб юборишди, лекин йигитлар ажойиб ўйин намойиш қилишди. “Сити” учун бир нечта муаммоларни туғдирдик.
Биз шунчаки ўзимизни нимага қодир эканлигимизни исботлаб қўйдик. Футболчиларга қарата: “Фантастик ўйин намойиш қилдинглар”, - дедим.
Футболчилар шундан кейин ўзларига ишониб ўйнашди. Биринчи голдаги зарба чиройли чиқди. Бутун дунёга яхши клуб эканлигимизни исботладик. Рақиб жамоа мураббийи Гвардиола ўйин жараёни мураккаб кечганини “Сити” билан ҳали бирорта жамоа бундай ўйнамаганини айтди. Бу ўйиндан сўнг кўп нарсаларни ўрганишимиз кераклигини билдим”, - деди Ли Жонсон.