Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

"Реал"да инқирозми? Зидан футболчилардан эътироз эшитди

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан кубок учрашуви олдидан футболчилар билан йиғилиш ўтказди ва улардан эътироз эшитди.

Машғулотгача ўтказилган жамога йиғилиши 45 дақиқа давом этди. Унда Зидан футболчиларни жипслашишга ва чемпионатдаги аҳволни яхшилашга ундади. Шунингдек, ЕЧЛда "ПСЖ"га қарши қийин ўйинларни эслатди.

Мураббий йиғилишда гапирган айрим гаплари сир бўлиб қолмоқда. Зидан буни ОАВ билан бўлишишни истамасда, қисқача шарҳлаб ўтди.

"Бундай ҳолатга тушиб қолгандан сўнг ундан чиқишнинг ягона йўли бу - ишлаш. Мен ўз рецептимнинг муваффаққиятига ишонаман. Барча жабҳаларда ишлаш керак, гап фақат жисмоний ҳолатда эмас, руҳий ҳолат ҳам муҳим. Кимгадир лой чапламайман, кимнидир айбламайман, ҳамма бир қайиқда. Бу қайиқни ҳеч ким тарк этмайди" дейди Зидан.


Cadena SERнашри ушбу суҳбат ҳақида баъзи маълумотларни олган. Йиғилишда жамоа етакчилари Криштиану Роналду, Серхио Рамос ва бошқа испан футболчилари ўз фикрларини айтган.

Ёш футболчилар ҳам ўз дардларини яширмаганлар. "Ким кўп машқ бажарса - ўша майдонга тушиши ҳақидаги гаплар ёлғон бўлиб чиқяпти", - дея эътироз билдирган ёшлар. Ёшлар бу эътирозни хотиржам тарзда айтганлари таъкидланмоқда. Cadena SER га кўра, футболчиларнинг бири бу йиғилишни "Зерикарли ва фойдаси кам" деб атаган.

Манба: sovsport.ru
Киритилди: 19:31, 10.01.2018.
Ўқилди: 19330 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик