Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Антонио Конте: «Лига кубоги финалига чиқиш имконияти — 50/50»

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте Англия лига кубоги ярим финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Арсенал»га қарши ўйин (0:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Агар ҳакамларда қандайдир шубҳалар бўлса, улар хатони тўғрилашлари мумкин. Лекин бунга қўшимча вақт кетади. Назаримда, видеотакрорларнинг ягона камчилиги — вазиятни кўриш учун қўшимча вақт сарфланишидир. Бундай ҳолатларда ҳакамлар иккинчи бўлимга кўпроқ компенсация вақтини қўшишлари керак. Италияда ўйинга 7, 8 ҳаттоки 9 дақиқа қўшишлари мумкин. Ҳакамларда баҳсли вазиятни қайта кўриш учун имконият бор. Мен буни тўғри деб ҳисоблайман.

Ҳамиша ғалаба қозониш учун ҳаракат қилиш керак. Бугун ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Кўп вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдаланишда самарали ҳаракат қила олмадик.

Ҳар бир ўйин ўзига хос аҳамиятга эга. «Арсенал»нинг бугунги ва АПЛ доирасидаги ўйинини таққосласак, икки хил жамоага гувоҳ бўлдик. Улар бугун ҳимояда ҳаракат қилиб, қарши ҳужумдан фойдаланиш пайида бўлишди. Аввалги баҳсда улар очиқ футбол намойиш қилишганди.

Кейинги ўйинда имкониятлар — 50/50. Дастлабки ўйинда гол ўтказиб юбормаганимиз жуда муҳим. Аммо бизни «Арсенал»га қарши сафардаги учрашув кутиб турибди. Финалга чиқишни истасак, жавоб ўйинига яхши тайёргарлик кўришимиз керак», – деди Конте.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:31, 11.01.2018.
Ўқилди: 3492 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.