Россиянинг “Зенит“ клуби ярим ҳимоячиси Эмилиано Ригони фаолиятини “Эвертон”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда футболчининг агенти Хуан Крус Ольер хабар берди.
“Барча маълумотларни ошкор қилмайман.Чунки матбуот ҳизмати ўзидан ҳар–хил уйдурмаларни тўқиб чиқади. Агарда “Эвертон” Ригони трансфери бўйича “Зенит “ билан боғланса икки клубдан бири мен билан боғланишади. Улар музокараларни менсиз ўтказа олишмайди. Ҳаммаси оддий, қўнғироқ қилишса рост қилишмаса, унинг акси бўлади. Нима ҳам қилардик қўнғироқни кутамиз”, - деди Ольер.
Маълумот учун, 24 ёшли Эмилиано “Зенит” сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол муалиффига айланган.