Кириш Регистрация

Олимпия терма жамоаси Хитойга қарши учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати “A” гуруҳи 2-тур учрашуви доирасида Хитойга қарши учрашувга тайёгарликни давом эттирмоқда.

Хитойнинг Чангжоу шаҳрида Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун маҳаллий вақт билан соат 15:45да Хитойга қарши учрашув олдидан ўзининг якуний машғулотларини ўтказди. Айни дамда, илк учрашувда жароҳат олган ҳимоячи Акром Комилов якка тартибда машғулот олиб бормоқда. Қолган барча футболчилар эса, машғулотларда иштирок этишди.

Амалий машғулотлардан ташқари, терма жамоа футболчилари эрталаб шунингдек, назарий билимларини мустаҳкамлаш учун машғулотларда иштирок этишди. Шунингдек, рақиб ўйини, уларнинг кучли ва кучсиз томонлари видео орқали таҳлил қилинди. Мураббийлар штаби ҳам рақиб ўйинини таҳлил қилиб учрашувга керакли тактика ва турли схемалар бўйича иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Хитой олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашув эртага Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Соат 16:30да эса, “A” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Уммон ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:54, 11.01.2018.
Ўқилди: 4780 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик