Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Арда Тураннинг "Барселона"даги фаолияти қандай кечди?

Баҳо:
+ | -

Бир неча дақиқа олдин "Барселона" ярим ҳимоячиси Арда Туран фаолиятини Туркия чемпионати вакили "Истанбул Башакшехир" клуби билан шартнома имзолагани эълон қилинди.

Хўш туркиялик ярим ҳимоячининг "Барселона"даги фаолияти қандай кечди? Қуйида бу ҳақда тўхталиб ўтамиз.

2015 йилнинг 6 июль куни "Барселона" 34 млн.евро эвазига "Атлетико"дан Туронни харид қилди. Бироқ у 6 ой давомида каталонияликлар формасини кия олмади. Сабаби "Барса"га трансфер чеклови қўйилган эди.

Арда Туран "Барcелона" билан шартнома тузганидан сўнг шундай деган эди: "Барcелона" менга қизиқиш билдираётганини эшитиб кечалари уҳлай олмай чиқар эдим. Ҳар куни бўш вақтимда агентимга қўнғироқ қилиб сўнги ҳабарлардан сўраб турардим, "Барcелона"ни мийямдан чиқариб ташлолмасдим. Мен Месси, Суарез, Неймар ва Иниесталарга қарши жуда кўп ўйнаганман, ва энди улар билан бирга бир жамоада ўйнаш насиб қилишидан ҳурсандман".

Арда мавсумнинг иккинчи ярмида жамоа таркибига қўшилди. У Испания чемпионатида 18 ўйинда иккита гол урди. Жумладан 2016 йилнинг 3 март куни "Райо Вальекано" билан ўйинда жамоадаги илк голини урди.

Мавсум давомида 25 ўйинда 2 гол киритган турк футболчиси жамоа билан бирга Испания чемпиони, кубоги ва суперкубогини қўлга киритди. Бир қарашда омадли мавсум.

Ўша пайтда турк футболчиси шундай деган эди: "Мен "Барселона" билан шартнома тузаётганимда ўзгача ҳиссиётларни бошдан кечиргандим: Агар жуда яхши ўйнаб кетсам, "Барселона" футболчисига айланаман. Агар шунчаки яхши ўйнасам, "Арсенал"га йўл оламан".

Давоми>>

Киритилди: 18:54, 13.01.2018.
Ўқилди: 5008 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [10682]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [8974]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [3689]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2907]

«Реал» Моуриньога шарт қўйди [2752]

Ўзбекистонлик футболчига Франциянинг “Ланс” клуби қизиқиш билдирмоқда [2619]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [2350]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [2223]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2164]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2083]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик