Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Филиппе Коутиньо: “Ливерпуль” абадий юрагимда қолади”

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо расман “Барселона” футболчисига айланди.

Испанияга кўчиб ўтганидан кейин Коутиньо “Барселона”да ўйнаш азалий орзуси бўлгани, янги жамоадошлари ва собиқ жамоаси “Ливерпуль” ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Албатта, хурсандман. Ҳар сафар “Барселона”га ўтиш орзусида яшашимни айтар эдим. Мақсадларим совринларни қўлга киритиб, мухлислар қалбига қувонч тортиқ этиш.

Атрофимни мен ёқтирган футболчиларим ўраб туришибди. Энди Месси, Суарес, Иньеста, Пике, Бускетс билан бирга ўйнайман.

Улар билан жамоадош бўлганимдан фахрланаман. Умид қиламанки, янги жамоам билан улкан совринларни қўлга киритиб, “Барселона”нинг бир бўлаги бўла оламан.

Ёшлигимда Роналдиньонинг ўйинларини томоша қилиб ҳайрон бўлардим. Рони майдонда чинакам афсунгар эди. Энди бу вазифани Месси давом эттирмоқда.

“Ливерпуль”га жамоадошларим ва менга яқиндан кўмак берган инсонлар билан хайрлашиш учун қайтиб бораман.

Энди фақат олдинга интилиш фурсати етиб келди. “Барселона”да янги босқичга чиқа олишимга ишонаман.

“Ливерпуль”га кўчиб ўтганимдан сўнг кўплаб дўстлар орттирдим, қолаверса, оила аъзоларим ҳам бу шаҳарга кўникиб қолишганди.

Биз футбол ажойиб спорт тури эканлигига айнан шу шаҳарда гувоҳ бўлдик. Менимча, мухлисларнинг қалбларида озгина бўлса ҳам ҳурмат қозона олдим.

“Ливерпуль” бой тарихга эга буюк жамоа эканлигига ишончим комил. “Барселона” орзуйим бўлгани учун “Ливерпуль”ни тарк этдим. “Ливерпуль” эса руёбга чиққан орзуйим эди. Бу жамоада беш йил умрим ўтди.

Ўйлайманки, мухлислар мени тўғри тушинишади. Ўзимни янги жамоада синаб қўрмоқчи бўлдим. Аммо бу дегани “Ливерпуль”дан бутунлай воз кечдим дегани эмас.

Собиқ жамоамини доимо қўллаб қувватлайман ва собиқ устозимга Юрген Клоппга келгуси ишларида омад тилайман.

“Ливерпуль”нинг асосий қисми мухлислардан ташкил топган. Кўллаб-қуватлаб турганингиз учун сизларнинг олдингизда қарздорман.

Қаерда бўлсам ҳам “Ливерпуль” мени юрагимда қолади. “You’ll Never Walk Alone”, - деди Коутиньо.

Маълумот учун, Коутиньо янги жамоаси билан 5,5 йиллик шартнома имзолади унинг товон пули 400 миллион евро этиб белгиланди.

утболчи “Ливерпуль”да олган эски жароҳати сабаб камида 20 кун майдонга туша олмайди. Коутиньо “Барселона”да 14 ёки 7-рақамда ҳаракат қилади.

Акмалхон Эшонхонов

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 09:34, 14.01.2018.
Ўқилди: 3618 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.