Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«Андижон» футбол клубининг байрам табриги

Баҳо:
+ | -

1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида муҳим тарихий ҳужжатга имзо чекилди.

Шу кундан бошлаб мамлакатимизда ҳар йили «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» байрами озод ва эркин халқимизнинг муқаддас бир байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Бош Қомусимиз бўлган Конституциямизда мустақиллигимиз ва тинчлигимизни сақлаш ва ҳимоя қилиш масалалрига бағишланган «Мудофаа ва хавфсизлик» бобининг 125-моддасида: «Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикамизнинг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлидлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади» , деб ёзиб қўйилган.

Ватанни севиш, ардоқлаш, ҳимоя қилиш – ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Ватан ҳимояси – муқаддас бурч. Ҳар йили Ватан ҳимоячилари байрами арафасида бир-бирларини табриклаётган нафақат ҳарбийлар, балки юртимизда фаолият олиб бораётган бошқа касб эгалари, шунингдек ўқувчи-талабалар, иқтисодчилар, инженерлар, агрономлар, спортчилар ҳам бир-бирларини шу азиз байрам билан табриклаётганида юрагимиз ёришиб кетади.

Барчамизнинг бугунгидек тинч, хотиржам хаётимиз қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди. Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. 

Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради. Шундай экан, Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин.

Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг! Барчани Ватан химоячилари куни билан табриклаймиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:26, 14.01.2018.
Ўқилди: 3154 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4021]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3912]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3539]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3163]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2864]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2864]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2745]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2549]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2510]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик