“Манчестер Юнайтед” клуби “Арсенал”нинг бирданига икки футболчисини сотиб олишни режалаштирган. Улар ёзда эркин агенгта айланадиган Месут Ўзил ҳамда Алексис Санчес ҳисобланишади.
Маълумотларга кўра, “қизил иблислар” Алексис Санчесни январда қимматроқга, Месут Ўзилни эса ёзда текинга қўшиб олишлари мумкин.
Аввалроқ “МЮ” Санчес трансфери учун лондонликларга талаб этилган 30 миллион фунтни тўлаб бериши ҳақида айтиб ўтгандик. Бироқ “МЮ” фақат 30 миллион билан Санчесни ўз сафига қўшиб ололмайди,чунки футболчининг агентига ҳам камида 10 млн тўлаб берилиши керак.