Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Эммануэль Адебайор: «Манчини – мен билган энг ёмон мураббий…»

Баҳо:
+ | -

Тоголик Эммануэль Адебайор эсингиздами? АПЛ ўйинларида ҳам голеадорлик қобилиятини намойиш эта олган ҳужумчи айни пайт Туркия Супер-лигаси турнир жадвалини «сенсацион» равишда бошқараётган «Истанбул Башакшеҳир» клуби шарафини ҳимоя қиляпти.

Фахрий футболчи маҳаллий Hurriyet нашрига берган интервьюсида турк диёрида қандай пайдо бўлгани ҳақида тўхталиш баробарида «Зенит» устози Роберто Манчинини бошқаларга қараганда, ёмонроқ мураббий ўрнида кўришини яширмади.

Хўш, нега? Қизиқсангиз, Адебайор билан суҳбатнинг энг қизиқарли жиҳатларига эътибор қаратинг...

- Одатий савол: нега айнан Туркия вариантини танладингиз?

- Дастлаб «Лион», кейин «Бешиктош» вакиллари энг сўнгги лаҳзаларда хизматимдан фойдаланиш фикридан қайтишди. Хуллас, самолётга аслида «Бешиктош» орзусида ўтиргандим, охир-оқибат, «Башакшеҳир» сафига қўшилдим.

Очиғи, бошида қаттиқ ўйга чўмгандим: «Ўзи бу қандай жамоа?» Муҳими, клуб президенти Гексел Гюмюшдаг билан илк учрашувдан кейиноқ ҳеч қандай саволга ўрин қолмади.

- Фаолиятингизга нуқта қўйгач, мураббий сифатида ишлашни режалаштираётгандирсиз...

- Йўқ, футболдан четга чиқаман. Биринчи навбатда, дунё бўйлаб саёҳатга чиқмоқчиман. Дейлик, ёшларга фаолият йўлим ҳақида гапириб бериб, уларда футболга қизиқишни кучайтиришим мумкин.

Ўйлайманки, футболдаги ҳаётим кимларгадир намуна бўлишга арзийди. Умуман, бутсаларимни михга илгач, ҳаёт лаззатларидан тўлиқ баҳра олиб яшаш ниятидаман.

- Кўплаб мураббийлар билан бирга ишлагансиз. Улар ҳақида нима дея оласиз?

- Дешам - ғолиблик руҳига туйинган мутахассис, Венгер -профессор. Айнан у ҳаётимда катта из қолдирди. Манчини эса мен билган энг ёмон мураббий - машғулотлар жараёнида нафратимни қўзғатган.

Моуриньо - энг яхшиси, ўз ишининг чин фанати. Реднапп менга отадек эди, фантастик инсон. Виллаш-Боашга эса бироз билим етишмайди. Шервуд - у билан яна бажонидил ишлаган бўлардим.

- Европанинг топ-клубларида ўйнаганингизга қарамай, иқтидорингизни борича кўрсатолмадингиз. Қизиқ, шахсан ўзингиз барчасидан қониқдингизми?

- «Реал» ва «Арсенал» каби клубларда ўйнаганим кўп нарсани англатади. Ёшлигимда бу ҳақда фақат орзу қилардим, холос. Ҳа, футболда муносиб из қолдирдим, эҳтимол, ҳаттоки, «Олтин тўп»ни қўлга киритишим ҳам мумкин эди. Бироқ насиб қилмади. Яна нима дердим...? Ҳали майдондаман ва катта ғалабалар орзусида ҳаракатни давом эттиряпман.

- Айнан қайси клубдан кетиш оғирроқ кечганди?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:36, 15.01.2018.
Ўқилди: 2405 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.