Кириш Регистрация

Равшан Ҳайдаров: «Рақибимизнинг услубидан келиб чиқиб тактика танлаган эдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Уммонга қарши 3-тур учрашувидан кейин матбуот анжуманида иштирок этди ва учрашувда терма жамоа муҳим ғалабага эришганини таъкидлади.

“Бугун асосийси натижа кўрсатишимиз шарт эди. Балки чиройли ўйнамаган бўлишимиз мумкин, аммо бугун асосийси ғалаба қозонишимиз керак эди ва ғалаба қозона олдик. Энг муҳими, ушбу гуруҳдаги мураккаб вазиятдан чиқа олдик ва чорак финалга йўлланмани қўлга киритдик”,— дейди Ҳайдаров.

“Ҳа, Қатарга қарши учрашувдаги мағлубиятдан сўнг қийин вазиятда қолган эдик, аммо кейинги икки учрашувда ғалабага эриша олдик. Биз турнирдаги ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз”, — дейди Ҳайдаров.

“Бугунги рақимизнинг ўйин услубидан келиб чиқиб учрашувга тактик режа қилган эдик. Шунинг учун иккинчи таймда биз рақиб дарвозаси томон ҳужумлар сонини кўпайтиришга ҳаракат қилдик. Рақиб дарвозаси томон кўп қарши ҳужумлар қилдик. Энди чорак финал учрашувига тайёргарлик олиб борамиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар уларга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз”, — деди Ҳайдаров.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 08:18, 16.01.2018.
Ўқилди: 5210 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7126]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3470]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3249]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3036]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2180]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2173]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2073]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2022]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2003]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик