Туркиянинг учинчи аёллар лигасининг "Йени Бурдурспор" ва "Анталия Демирспор" жамоалари учрашуви вақтида жанжал келиб чиқди.
Муштлашув мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етаётган вақтда бўлиб ўтди.
Муштлашувда майдондаги футболчи қизларгина эмас захира ўриндиғидагилар ҳам иштирок этишди. Натижада ҳар икки жамоа майдонни полиция қуршовида тарк этди.