"Тоттенҳэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино келажакда "Реал"ни бошқариши мумкинлигини айтди.
"Футбол мени ўзи истаган жойга олиб боради. Хорхе Грифа (Аргентина термасининг собиқ ўйинчиси) менга шундай деган эди: "Фақат ҳозир ҳақида ўйла, профессионал бўл, қолгани ўз навбати билан келаверади". У менга ота каби эди.
Футболда чўққилар, шўнғишлар бўлади ва қаерда ишлашингни фарқи йўқ - Англиядами, Испаниядами. Бу мен учун нормал ҳолат", - дейди Почеттино.