Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Бельгиялик мутахассис Крис ван Пуйвельде ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Бельгия футбол федерациясида Техник бўлим бошлиғи Крис ван Пуйвельде ҳамда ҳамда "Андерлехт" футбол клубининг Скаутлар бўлими бошлиғи Бекир Тедек январь ойида юртимизга ташриф буюриши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Крис ван Пуйвельде ўз ёрдамчилари Бекир Тедек ва Ўзкилич Кемал билан биргаликда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, ЎФФ ва Бельгия Футбол Федерацияси ўртасидаги болалар-ўсмирлар ҳамда оммавий футболни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича суҳбат олиб борди.

Суҳбат чоҳида Ўзбекистонда болалар-ўсмирлар футболини ривожлантиришнинг янги модели, ривожлантириш лойиҳасининг 4 та минтақага бўлиб, уларга алоҳида хорижлик техник директорларни жалб қилиш, Ўзбекистон Футбол Федерациясида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги футболнинг ривожланишини мониторинг қиладиган ва бунинг учун жавоб берадиган Техник директор тайинлаш, болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича Бельгия тараққиёт моделини ва тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ қилиш, юртимиздаги мусобақалар ва футбол тадбирларида скаутинг, яъни селекция ишларини такомиллаштиришда Бельгия ва Европа мамлакатлари тизимини йўлга қўйиш, Ўзбекистондаги иқтидорли ва истеъдодли ёш футболчиларни танлаб олиб, Бельгия ва Европа мамлакатларининг катта футбол академиялари ва профессионал жамоаларига юбориш масалалари хусусида сўз борди.

Бельгиялик мутахассис 19 январга қадар юртимизда бўлиб, болалар футболини ривожлантириш, мураббийлар тайёрлаш, селекция бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар билан танишади.

Шунингдек, Крис ван Пуйвельде "Пахтакор", "Локомотив", "Бунёдкор" стадионларига ташриф буюриб, бу ердаги инфратузилма, яратилган шароитлар билан яқиндан танишиши режалаштирилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:20, 17.01.2018.
Ўқилди: 5290 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.